Янги Наманган туманида 68 ёшли эркакнинг 7 ёшли қизга нисбатан қилган ҳаракатлари қайта малакаланди ва эркак жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш моддаси юзасидан қамоққа олинди. Унинг яна бошқа бир қизга нисбатан ҳам шундай ҳаракатлар қилгани ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда.
Янги Наманган туманида 68 ёшли эркак кўчада ўйнаётган 7 ёшли қизни машинасига чиқариб, унга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилишда гумонланмоқда. Болалар омбудсмани эркакнинг ички ишлар тизимига алоқаси йўқлиги, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани ва тергов кетаётганини билдирди.
Суд кўчада 8 ёшли қизни ўпиб, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 63 ёшли эркакка 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг